05 ноя 15:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади
10 ноябрь куни Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида ММА бўйича Octagon 93 турнири ташкил этилади.
Ушбу оқшомда ўзбекистонлик таниқли аралаш яккакураш устаси Бобур Абдулазизовнинг ҳам иштирок этиши маълум бўлди.
Унга ўша куни бразилиялик Уэлл Оливейра рақиб бўлади. Жанг ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.
Маълумот учун, Бобур Абдулазизов фаолияти давомида 38 та жанг ўтказиб, 23 та ғалаба ва 15 та мағлубият қайд этган. Оливейра ҳисобида эса 40 та ғалаба, 32 та мағлубият ҳамда 1 та дуранг бор.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар