12 окт 09:39
Янгиликлар
Дзюдо
"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди.
Терма жамоамиз аъзоси Музаффарбек Тўрабоев ушбу муваффақиятга ўз муносабатини билдирди.
"Бу натижа — тинимсиз меҳнат, матонат, фидойилик ва бир жамоа бўлиб курашишнинг самараси. Ҳар бир ғалаба ортида катта меҳнат, ҳар бир медаль ортида эса чексиз ирода мужассам.
Бу ҳали бошланиши! Олдинда бизни янада катта марралар ва янги ғалабалар кутмоқда.
Биз биргаликда кучлимиз! Мақсадимиз — Ўзбекистон шарафини янада юксакларга кўтариш", - деб ёзди Тўрабоев Инстаграмдаги саҳифасида.

Ҳавола :
Фикрлар