UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0

15 ноя 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди

БААнинг Дубай шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича PFL Лигасининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди.

PFL Returns to Dubai оқшомининг асосий жанги кутилмаган натижа билан якунига етди. Россиялик оғир вазн тоифаси вакиллари иштирокида кечган чемпионлик жангида 10 йил давомида ютқазмай келган Вадим Немков даъвогар ватандоши Сергей Билостеннийга ҳакамларнинг якдил қарори (46-49, 47-48, 47-48) билан имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Сергей Билостенний PFLнинг янги чемпионига айланди. Сергей 2015 йилнинг июнь ойида профессионал фаолиятини бошлаган. Ҳозирда Билостеннийнинг профессионал рекорди 16 та ғалабани ўз ичига олади, улардан 10 таси нокаут орқали эришилган, ҳисобида тўртта мағлубият бор.

Сўнгги бор Немков 2016 йилнинг апрель ойида мағлубият аламини тотиб кўрганди. Ўшанда у Япониянинг Сайтама шаҳрида ўтган RIZIN FF 1 турнирида швециялик Карл Альбректссонга имкониятни бой берган эди. Кечагиси билан қўшиб ҳисоблаганда Вадимнинг ММА фаолиятидаги мағлубиятлари 3 тага етди. Унинг профессионал рекордида ҳозирда 20 та ғалаба, учта мағлубият бор, яна битта жанг бекор қилинган. У Bellatorнинг яримоғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ва жанговар самбо бўйича беш карра Россия чемпиони ҳисобланади. Вадим Райан Бейдер, Кори Андерсон, Йоэль Ромеро, Фил Дэвис ва бошқа кўплаб номдор жангчиларни мағлуб этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг