11 ноя 07:01
Янгиликлар
Теннис
Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди
Грециянинг Херсонес шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ATP Challenger 50 турнири ўтказилмоқда.
Мукофот жамғармаси 56,700 еврони ташкил этган мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам иштирок этди.
У илк даврада wildcard орқали асосий тўрга йўлланма олган мезбон юрт вакили Иоаннис Ксиласга қарши кортга чиқди. Бир соату 59 дақиқа давом этган баҳсда грециялик теннисчи 4/6, 6/0, 6/2 ҳисобида зафар қучди ва нимчорак финалга чиқди.
Таққослаш учун, 25 яшар ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳозирда ATP рейтингида 333, у билан тенгдош Иоаннис Ксилас эса 499-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар