10 ноя 20:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди
UFC раҳбари Дана Уайт британиялик промоутер Эдди Хирн билан Лондон залларидан бирида учрашиб, муносабатларга ойдинлик киритишни таклиф қилди.
Бироқ америкалик буни расмий бокс жангига айлантириш ниятида эмас.
"Мен 57 ёшдаман. Охирги марта 38 ёшимда Тито Ортис билан жанг қилишни режалаштираётганимда бокс тушганман. Эдди Хирн ҳеч ким эмас. У ҳеч қачон бокс билан шуғулланмаган. Балки залда бироз машқ қилгандир ёки шунга ўхшаш нимадир.
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жанг қилганида 58 ёки 59 ёшда эди. Унинг қандай кўринишда бўлганини кўрдингизми? Ахир Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилардан бири.
Агар Эдди Хирн мен билан жанг қилмоқчи бўлса, Лондондаги заллардан бирини танласин. Икковимиз ўша ерга борамиз ва масалани ҳал қиламиз", деди Уайт.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар