10 ноя 17:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,9 кг гача) WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Жейрон Эннис ҳамда IBF камари соҳиби Жош Келли ўртасидаги бирлаштирувчи жанг санаси маълум бўлди.
Беллашув 2027 йилнинг 27 февраль куни АҚШнинг Атланта шаҳридаги State Farm Arena'да бўлиб ўтади.
Жангнинг расмий эълони яқин кунларда бўлиши кутилмоқда.
Эннис катта эҳтимол билан Келли устидан ғалаба қозонса, бу вазн тоифасида унинг учун ягона жиддий рақиб сифатида WBC чемпиони Себастян Фундора қолади.

Ҳавола :
Манба : Fight Space
Фикрлар