10 ноя 18:55
Янгиликлар
Самбо
Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО
Икки вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида топширилган ишончнома ҳақида фикр билдирди.
"Бутун дунёда самбони ривожлантирамиз", - деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Ислам Махачев 35 ёшда. Доғистонлик спортчи жанговар самбо бўйича Россия ва жаҳон чемпиони бўлган, 2010 йилдан буён ММА қоидалари бўйича чиқиш қилиб келади. UFC`да 2015 йилда дебют қилган. 2022 йилда ташкилотнинг енгил вазн тоифасида (70 кг гача) чемпиони бўлди, шундан сўнг тўрт марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди. 2025 йилда эса ярим ўрта вазн тоифасида чемпион бўлди.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар