21 ноя 07:22
Янгиликлар
Дзюдо
Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди
Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга бўлди.
Олимпия шаҳарчасида кечаётган беллашувларда -81 кг вазн тоифасида қатнашган Саъдулла Равшанов япониялик, бразилиялик, грузиялик ва хитойлик рақибларини мағлуб этди. Ярим финалда эса франциялик дзюдочидан устун келди. Финал беллашувида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Саъдулла россиялик Ярослав Бунаковга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Шу тариқа, жамоамиз медаллари сони 2 тага етди: ҳисобимизда битта олтин ва битта кумуш медал бор.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар