20 ноя 18:47
Янгиликлар
Муайтай
Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди
Таиланд пойтахти Бангкокда аралаш якка курашлар бўйича ONE FC турнири бўлиб ўтмоқда.
Турнирда ўзбекистонлик муай-тай устаси Асламжон Ортиқов иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.
Ўта енгил вазн тоифасида кечган чемпионлик беллашувида ҳамюртимизга россиялик Асадулла Имангазалиев рақиблик қилди.
Беллашув тўлиқ давом этди ва якунда афсуски, россиялик спортчи очколср ҳисобига кўра ғалабага эришди.
Бу ҳар икки атлетнинг ўзаро иккинчи жанги эди. 26 июнь куни бўлиб ўтган илк жангда ҳам Имангазалиевнинг қўли баланд келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар