20 ноя 18:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин
Бугун Панамада World Boxing ташкилоти конгресси бўлиб ўтади.
Кун тартибидаги асосий масалалардан бири 2027 йилдан бошлаб эркаклар ўртасидаги элита тоифасидаги мусобақаларга ҳимоя шлемларини қайтариш таклифи бўлади. Ушбу ташаббус овозга қўйилади.
Шунингдек, конгресс иштирокчилари мусобақа регламентига киритиладиган ўзгаришларни кўриб чиқишади, янги миллий федерацияларни қабул қилишади, ижроия кенгаши аъзолари ва вице-президентларни сайлашади ҳамда World Boxing ташкилотининг 2026–2029 йилларга мўлжалланган стратегик режаси билан танишишади.
Бундан ташқари, 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар