19 ноя 17:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди
MMA Fighting нашри хабар беришича, америкалик ярим енгил вазн тоифаси жангчиси 65 кг гача) Райан Холл UFC'дан ҳайдалган.
Қизиғи шундаки, америкалик жангчи ташкилотдаги сўнгги жангини 2021 йил декабрь ойида ўтказган.
Райан Холл 41 ёшда. У 2006 йилда аралаш яккакураш бўйича профессионал фаолиятини бошлаган, 2012 йилдан эса мунтазам равишда жангларда иштирок этиб келган. Спортчи The Ultimate Fighter (TUF) реалити-шоуининг 22-мавсуми ғолиби ҳисобланади.
Холл UFC'даги дебютини 2018 йилда ўтказган. Унинг дунёнинг энг нуфузли жанг промоушенидаги ҳисобида учта ғалаба ва битта мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар