20 окт 11:11
Янгиликлар
Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер
Томонлар музокараларнинг илғор босқичида экани айтилмоқда.
Бу ҳақда The Ring журналисти ва инсайдери Майк Коппинжер X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг маълумотига кўра, Гарсия ва Лопес жамоалари эҳтимолий жанг бўйича музокараларда сезиларли силжишга эришган.
28 ёшли Райан Гарсия профессионал боксдаги фаолиятини 2016 йилда бошлаган, 2023 йилдан эса ярим ўрта вазнда жанг қилиб келмоқда. Унинг ҳисобида 25 та ғалаба, шундан 21 таси нокаут билан, ва иккита мағлубият бор.
Теофимо Лопес эса профессионал рингда 23 та ғалаба, жумладан 13 та нокаут, ва иккита мағлубият қайд этган. У профессионал боксдаги дебютини 2016 йил 5 ноябрда ўтказган.
Ҳозирча эҳтимолий жангнинг аниқ санаси ва ўтказиладиган жойи эълон қилинмаган.
Фикрлар