28 ноя 09:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО
BMF камари соҳиби Чарльз Оливейра Диего Лопесга қарши жангига икки ҳафта қолган бир пайтда жароҳат олди.
Бразилиялик UFC собиқ чемпиони қоши устида пластир ёпиштирилган кесик билан жонли эфирда пайдо бўлиб, мухлисларини жиддий хавотирга солди. Чарльз жароҳати ҳақида батафсил маълумот бермади ва ҳозирча 12 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 335 турнирининг асосий жанги ўз кучида қолмоқда.
Шунга қарамай, вазият хавотирли, чунки 2023 йилда Оливейра машғулот пайтида шунга ўхшаш жароҳат олган ва Ислам Махачев билан реванш жангига ўн кун қолганида сафдан чиққанди.
Жорий йилда дунёнинг энг кучли лигаси якуний тадбирининг иккинчи муҳим воқеаси россиялик Сергей Павлович ва бразилиялик Алекс Перейра ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги жанг бўлади.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар