27 ноя 14:18
Янгиликлар
Теннис
Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади
Бу маълумотни Австралия теннис федерацияси бош директори тасдиқлади.
Янник июль ойи ўртасида Уимблдон финалида ғалаба қозонганидан бери кортга тушмади. Шу ҳафта теннисчи ўнг тиззасидаги операцияни муваффақиятли ўтказгани маълум бўлди.
«Биз Янникнинг жамоаси билан мунтазам алоқада бўлиб турибмиз. Улар яқиндаги операциядан кейин теннисчи январь ойидаги Australian Open мусобақасида иштирок эта олмаслигини тасдиқлашди», — дея Эндрю Абдонинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.
Ҳавола :
Манба : Reuters
Фикрлар