27 ноя 07:32
Янгиликлар
Бошқалар
Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради?
Қозоғистонда устувор спорт турларига бюджет маблағларини тақсимлашнинг янги қоидалари тасдиқланди.
Тегишли буйруқни 18 ноябрь куни Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов имзолади.
Асосий ўзгариш шуки, энди маҳаллий бюджетлардан Қозоғистон миллий терма жамоалари аъзолари ва уларнинг мураббийларига ҳар ойлик тўловлар ажратишга рухсат берилади.
Бундан ташқари, ҳудудий бюджетлардан спорт захирасини тайёрлаш, мусобақалар ўтказиш, давлат спорт ташкилотлари фаолияти, шунингдек, спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш харажатларини молиялаштириш мумкин бўлади.
Устувор спорт турлари рўйхати энг йирик халқаро мусобақалар, жумладан, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларидаги натижаларни ҳисобга олган ҳолда йилига кўпи билан икки марта қайта кўриб чиқилади.
Ҳавола :
Манба : metaratings.kz
Фикрлар