26 ноя 13:12
Янгиликлар
Спорт курашлари
Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди
Хоразмлик полвон Қувончбек Исмоилов Словакия пойтахти Братиславада ўтган U20 жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича 63 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланган эди.
Спортчининг ушбу ютуғи муносабати билан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Ниғматулло Йўлдошев унга уч хонали хонадон калитини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Хоразм вилояти спорт бошқармаси хабар берди.
Тақдирлаш маросимида туман ҳокимлиги ва спорт-таълим муассасалари вакиллари, жамоатчилик, Қувончбекнинг оила аъзолари ҳамда ёш спортчилар қатнашди.
Халқаро майдондаги зафарли натижа ва спортга садоқат учун берилган бу эътироф ёш чемпионга муносиб рағбат бўлди.

Ҳавола :
Манба : UWW_UZB
Фикрлар