26 ноя 08:34
Янгиликлар
Спорт курашлари
Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди
Америка Қўшма Штатларида фаолият олиб борувчи Real American Freestyle кураш Лигаси янгиланган рейтингини эълон қилди.
Аҳамиятлиси, ундан уч нафар ҳамюртимиз — Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва Мирзо Ҳайитов ўрин олди.
Рейтингга кўра, ярим ўрта вазн тоифасида эркин кураш бўйича Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Разамбек Жамалов иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу дивизионнинг ўнинчи поғонасида эса Мирзо Ҳайитов қайд этилган.

Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган Бекзод Абдураҳмонов эса ўрта вазн тоифаси рейтингида олтинчи ўринни банд этган.

Ҳавола :
Манба : Real American Freestyle
Фикрлар