25 ноя 16:17
Янгиликлар
Футбол
Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди
"Манчестер Сити" собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этгани ҳақида гапириб берди.
"Мен улар (Италия футбол федерацияси) билан гаплашдим. Бу ҳақда биринчи марта айтяпман, аммо Италиядек мамлакатга рад жавобини бериш мен учун уятли эди. Терма жамоа бош мураббийлиги лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилганим мен учун улкан шараф, бироқ танаффус олишим кераклигини ҳис қилдим.
Агар менга бу ишни бир неча йил олдин таклиф қилишганида, эҳтимол, рози бўлардим. Аммо ўшанда, Паоло Мальдини ва Леонардо билан бўлган суҳбатлардан сўнг, тўхташим зарурлигини тушундим.
Менга ўзим учун кўпроқ вақт керак эди. Ҳар уч кунда ўйинлар ўтказган ҳолда 18 йил давомида мураббийлик қилдим. Маълум бир паллада танаффус олишга тўғри келади..." — деди Гвардиола Ромариога берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : Marca
Фикрлар