25 ноя 10:24
Янгиликлар
«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида
Шунингдек, Пратес Исламга қарши эҳтимолий жанг ҳақида ваъда берди.
— UFC сенга Исламга қарши жанг ташкил қилиш бўйича расмий таклиф юборганми?
— Расмий таклиф, деб бўлмайди. Аммо мен, менежерим, Хантер [Кэмпбелл] ва Абдель-Азиз бу ҳақда гаплашдик. Ҳаммамиз январда жанг қилишга рози эдик. Ислам: «Ҳа, албатта, жанг қиламиз. Фаол бўлишни хоҳлайман», деган ва ҳоказо. Бир ой ёки бир ярим ой ўтгач, UFCдан қўнғироқ қилишиб: «Ислам жангдан бош тортди», дейишди. Нима сабабданлигини айтишмади, фақат жангдан бош тортганини билдиришди.
— Буни эшитганингда биринчи реакциянг қандай бўлди?
— Бироз жаҳлим чиқди, чунки у билан жанг қилишни кутгандим. У ўз вазн тоифасидаги энг яхши жангчи, UFCнинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони. У билан жанг қилиш, айниқса, Исламни мағлуб этиш фаолиятимдаги катта қадам бўларди. Аммо нима бўлса бўлди. Энди эътиборим Моралесда. Майклни мағлуб этаман, кейин Махачев билан жанг қилиб, уни ММАдан кетишга мажбур қиламан.
У чемпион, ярим ўрта вазндаги энг яхши жангчи ва рақиб танлаш ҳуқуқига эга. Лекин ваъда бераман: октагонда у билан тўқнаш келганимда, қаттиқ зарба бераман. Шунда у: «Худойим, бошқа ҳеч қачон жанг қилмайман», деб ўйлайди, — деди Пратес The Ariel Helwani Show YouTube каналига берган интервьюсида..
Фикрлар