UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0

23 ноя 10:07
Янгиликлар

Теннис

Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди

Италиянинг Туринг шаҳридаги "Inalpi Arena"да мукофот жамғармаси 15 миллион 750 минг АҚШ долларини ташкил этган Якуний ATP турнири якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган испаниялик Карлос Алькарас дунёнинг биринчи ракеткаси германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқди. 

Икки соату икки дақиқа давом этган баҳсда Алькарас Зверевни 6/2, 7/6(7) ҳисобида мағлубиятга учратиб, мавсумнинг сўнгги асосий турнири бош совринини қўлга киритди. Карлос фаолиятида илк бор Якуний ATP турнири чемпионлигига эришди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувида Алькарас олдинда бормоқда - 8:6.


Финал статистикаси:

Карлос Алькарас — 7 та эйс, 3 та қўшхато, 4 та брейк

Александр Зверев — 4 та эйс, 1 та қўшхато, 2 та брейк


Алькарас - Якуний ATP турнирда чемпионликка эришган учинчи испанияликка эришди. 1976 йилда Мануэль Орантес, 1998 йилда Алекс Корретхи Якуний турнир бош совринига эга чиққан эди. 

Шунингдек, Карлос Алькарас барча тўртта "Катта Дубулға" турнири ҳамда Якуний ATP турнири совринларини қўлга киритган тарихдаги тўртинчи теннисчига айланди. Карлосдан аввал Андре Агасси, Рожер Федерер ва Новак Жокович ҳам бу ютуққа эришганди.

Бундан ташқари, Алькарас Очиқ теннис эрасида 30 та ATP турнирида чемпион бўлган учинчи испан теннисчига айланди. Унгача Рафаэль Надаль (92) ва Орантес (34) ўттизлик довонини забт этган эди. 

Алькарас кетма-кет 14 та учрашувда зафар қучди - у аввал Вена ва Париждаги турнирларда чемпион бўлганди. Карлос охирги 27 та учрашувининг 25 тасида зафар қучган. Туриндаги чемпионлик у учун бу йилги мавсумдаги олтинчи соврин бўлди. 

Якуний ATP турниридаги муваффақиятли иштирок 23 ёшли Карлос Алькарасга 5,17 млн доллар келтирди. Бу ушбу мусобақа тарихидаги рекорд мукофот пули ҳисобланади. Испаниялик теннисчи бу йилги мусобақалардан жами 12,5 миллион доллар мукофот пули ишлаб олди. Унинг бутун профессионал фаолиятида қўлга киритган мукофот пуллари 74,3 млн долларга етди.

Александр Зверев эса Туриндаги вице-чемпионлиги ортидан 2 миллион 759 минг долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг