22 ноя 16:52
Янгиликлар
Дзюдо
Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек"
Дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова япониялик рақиби Ута Абе ҳақида фикр билдирди.
"Бу худди Месси ва Роналдуни таққослашларига ўхшайди. Улар ҳам энг зўрлари. Биз ҳам Ута билан энг зўримиз. Биз энг зўр жангларимизни намойиш этганмиз, шунинг учун инсонлар баъзида ҳиссиётга берилишар. У билан жангни кутяпманми? Албатта. Бу дзюдо. Мен ҳар доим жанг қилишга тайёрман", дейди Келдиёрова.
Маълумот учун, спортчилар ўртасида бўлиб ўтган сўнгги тўқнашувда Келдиёрованинг қўли баланд келганди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар