UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0

16 ноя 14:15
Янгиликлар

Дзюдо

Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик

Беш нафар спортчи билан Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ташкил этилган Гран-при туркумига кирувчи турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси иккита медаль ҳамда муҳим рейтинг очколари билан Тошкентга қайтмоқда.

Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг профессионал фаолиятини қайта тиклаган Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, у ўз ҳисобига Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси йўлидаги 350 рейтинг очксини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Муҳими, Диёра секин-аста аввалги спорт формасига кириб бормоқда. 

-81 кг вазн тоифасидаги тажрибали дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев эса финалга қадар етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди. Йўлдошев ҳисобига 490 рейтинг очкоси қўшилди.  

Терма жамоамиз аъзоларидан Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов, шунингдек, Азизбек Ортиқов, Арслонбек Тожиев эса саралаш босқичидаёқ рақибларига имкониятни бой беришди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан 66 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг