16 ноя 09:36
Янгиликлар
Футбол
Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди
Англия терма жамоаси Испаниянинг рекорд даражадаги мағлубиятсиз сериясини тўхтатди.
Бу воқеа УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми гуруҳ босқичи 6-тури доирасидаги баҳсда юз берди. Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтган учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Испанияликлар кетма-кет 43 та ўйин давомида мағлубиятга учрамай келаётган эди. Испания жамоасининг мағлубиятсиз серияси 2024 йилдан буён давом этаётганди.
Испания терма жамоаси 15 очко жамғарган ҳолда 3-гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Худди шунча очко тўплаган Англия миллий жамоаси эса тўплар нисбатига кўра испанияликларни ортда қолдириб, биринчи поғонадан жой олди. Ҳар икки жамоа Миллатлар лигасининг 1/4 финалига йўл олди.

Ҳавола :
Фикрлар