UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

15 ноя 14:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди

Бугун Нью-Йоркда ўтказилган ва кардидан икки чемпионлик жанги ўрин олган рақамли UFC 334 турнирининг 100 000 ва 25 000 АҚШ долларилик мукофот эгалари маълум бўлди.

Асосий жанг иштирокчилари, иккиси бир бўлиб жами 400 та аниқ зарба берган оғир вазн тоифаси вакиллари - чемпион Сирил Ган ҳамда даъвогар Жош Хокит "Кечанинг энг яхши жанги" учун қўшимча 100 000 доллардан бонус, яъни мукофот пулига эга чиқди.

Америкалик жангчи ўзининг темп ва зарбани қабул қилиш қобилияти билан французга кўп муаммолар туғдирган бўлса-да, чемпион ўзини қўлга олиб, ҳал қилувчи бешинчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди ва ҳакамларнинг якдил қарори (48-47, 48-47, 48-47) билан ғалаба қозонди. Хокит фаолиятидаги илк мағлубиятини айнан бугун Гандан қабул қилиб олди.  

Аёллар ўртасида енгил вазн тоифаси чемпиони Кайла Харриссон, турнирнинг иккинчи муҳим жангида икки вазнда собиқ чемпион Аманда Нуньесни тўртинчи раундда бўғиш усули билан таслим этди. Бу билан у ҳам 100 минг долларлик бонусга эга бўлди. Тўртинчи 100 000 долларлик чек америкалик Стивен Томпсонга насиб этди. У учинчи раундда айланма зарбаси билан Чарльз Радткни нокаутга учратди ва фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Муддатидан олдин ғалаба қозонган Сезар Алмейда ва Беатрис Мескуита 25 000 доллардан қўшимча мукофот олдилар. Жим Миллерни техник нокаут билан мағлуб этган Терренс МакКинни эса вазн ўлчовидан ўта олмагани сабабли бонусдан маҳрум бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг