15 ноя 11:25
Янгиликлар
Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди
"Ҳимоя нуқтаи назаридан биз данияликларга қарши сафар учрашувида кўрсатган даражамизни намойиш эта олмадик. Айниқса, танаффусдан сўнг рақиб ҳужумларини тўхтатиб қолишнинг уддасидан чиқа олмадик. Футболчилар ўйинни кучайтира олишади деб умид қилгандим, бироқ бундай бўлмади. Рақиб кучлироқ ва сифатлироқ эди.
Иккинчи форвард Жоау Феликс чизиқлар орасида ҳаракат қила олмади ва биз майдон марказида устунликка эга бўлмадик. Дания бу жиҳатда биздан устун келди ва бизни ғафлатда қолдиришга муваффақ бўлди. Агар биз аллақачон кейинги босқичга чиқишни нақд қилиб қўйганимизда, бошқа футболчиларни майдонга туширган бўлардим. Аммо ҳозир асосий вазифа — гуруҳдан чиқишни кафолатлашдир.
Мағлубиятлар ҳамиша ёқимсиз ва футболчилар психологиясига таъсир қилади. Шу кунгача жамоа ўзига жуда ишонган эди, аммо энди Данияга тан бериш керак", — деди Жезушнинг сўзларини A Bola нашри RTPʼга таяниб.
Ушбу ўйин Криштиану Роналду миллий терма жамоадан кетишини эълон қилганидан кейин Португалия учун илк баҳс бўлди.

Фикрлар