15 ноя 08:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди
Айни дақиқаларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида "Мэдисон Сквер Гарден" аренасида рақамли UFC 334 турнири бўлиб ўтмоқда.
Асосий карддан ўрин олган жангда ўрта вазн тоифаси вакиллари бразилиялик Кайо Борральо ҳамда Нидерландия вакили Юсри Белгаруи ўзаро тўқнаш келди. Тўлиқ уч раунд давом этган жангда Борральо ҳакамларнинг якдил қарори эвазига ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Кайо Борральо фаолиятидаги 19-ғалабасини қўлга киритди. Ҳисобида 2 та мағлубият ҳамда натижасиз битта жанг бор. Белгаруи эса бугун профессионал фаолиятидаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ғалабалари 11 талигича қолди.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар