13 ноя 19:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди
Бу ҳақда TMZ портали хабар берди.
UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги 28 ёшли мағлубиятсиз жангчиси, америкалик Томми Макмиллен гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани сабабли шифохонага ётқизилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ўтган якшанба куни Томми Аризона штатининг Скотсдейл шаҳридаги Cake тунги клубининг ҳожатхонасида беҳуш ҳолда топилган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар Макмилленга тасодифий дозани ошириб юборишнинг олдини олиш учун биринчи ёрдам кўрсатишди ва уни энг яқин шифохонага олиб кетишди. Ҳозирча Томмининг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.
Эслатиб ўтамиз, америкалик боксчининг MMA’даги рекордида 12 та ғалаба, улардан бештаси нокаут билан қўлга киритилган ва бирорта ҳам мағлубият йўқ.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар