13 ноя 14:46
Янгиликлар
Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО)
Сўнгги уч йил давомида Исроил томонидан Ғазода содир этилаётган геноцид даҳшатга солади. Одамларнинг эркинлиги, хавфсизлиги ва инсоний қадр-қимматидан маҳрум этилиши адолатсизликдир. Очиқ осмон остидаги қамоқхонадек туюладиган бу жойнинг ташқарисида турар эканман, фақат бир нарса ҳақида ўйладим — қандай қилиб ичкарига кириш ва ёрдам бериш.
Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктида озиқ-овқат ортилган юк машиналари навбатини кўрдим, лекин улар мунтазам равишда ўтказилмайди ёки узоқ вақт ушлаб турилади. Мен гаплашган биринчи ҳайдовчи 12 соатдан ортиқ вақтдан бери йўл очилишини кутаётганди. Логистика марказида эса ухлаш қоплари, биринчи тиббий ёрдам қутилари, тиббий асбоб-ускуналар, ногиронлар аравачалари ва ҳатто болалар футбол тўплари ҳам мутлақо ақлга сиғмайдиган сабаблар билан ортга қайтарилаётганига гувоҳ бўлдим.
Исроил ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларига риоя қилиши ва гуманитар ёрдам юк машиналарини ўтказиши шарт. Ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас. Мен уларнинг азоб-уқубатларига кўникиб қолишимизни ва бундан кўз юмишимизни истамайман, – деб ёзди Формула-1'нинг етти карра чемпиони.

Фикрлар