13 ноя 13:44
Янгиликлар
"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада уч нафар спортчи билан қатнашиб, икки олтин медални қўлга киритди.
Ўғил болалар ўртасида -65 кг вазн тоифасида Иброҳим Шокиржонов, қизлар ўртасида эса -54 кг вазнда Сабрина Чакоманова ва -60 кг вазнда Рушанабону Исоева юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Ёшлар Олимпиадаси учун квоталар сони чекланганига қарамай, вакилларимиз Дакарда юксак натижа қайд этди. Бош мураббий Тимур Ахбаев бошчилигидаги Сабрина Чакоманова ва Рушанабону Исоева ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритди.

Бу ғалаба ўзбек бокс тарихидаги алоҳида воқеа бўлди: Сабрина ва Рушанабону қизлар ўртасида ёшлар Олимпиадасида чемпион бўлган илк ўзбекистонлик боксчилар сифатида тарихга кирди.
Шу тариқа, уч нафар спортчи билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси икки олтин медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон билан бирга биринчи ўринни эгаллади.

Фикрлар