13 ноя 14:15
Янгиликлар
Гимнастика
Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди!
Хитойнинг Нанкин шаҳрида трамполин спорти бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Қувонарлиси, мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалга эга чиқди.
Акробатика йўлакчасида сакраш дастурида иштирок этган вакилимиз Муҳаммадзиё Абобакиров ўз чиқишида барча рақибларидан юқори натижа қайд этиб, Жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.
Кучли учлик:
1. Муҳаммадзиё Абобакиров (Ўзбекистон)
2. Билал Гурбанов (Озарбайжон)
3. Альфи Колльер (Буюк Британия).

Ҳавола :
Манба : t.me/UZBGymnastics
Фикрлар