13 ноя 09:36
Янгиликлар
UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес
Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилади ва унда дивизион чемпиони франциялик Сирил Ган америкалик даъвогар Жош Хокитга қарши октагонга кўтарилади. Ганн UFC Freedom 250 турнирида бразилиялик Алекс Перейрани мағлуб этганидан сўнг ушбу камарнинг тўлақонли эгасига айланганди.
Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги аёллар UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Кайла Харрисон ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳибаси бразилиялик Аманда Нуньес ўртасида кечади. Аслида ушбу жанг шу йилнинг январь ойида ташкил этилган UFC 324 турнири доирасида ўтказилиши керак эди. Аммо ўшанда Харрисон умуртқа поғонасидаги чуррак сабаб сафдан чиққанди.
UFC 334 турнирининг тўлиқ карди
Оғир вазн: Сирил Ган (чемпион) – Жош Хокит
Аёллар енгил вазн: Кайла Харрисон (чемпион) – Аманда Нуньес
Ўрта вазн: Кайо Борральо (№ 5) – Юсри Белгаруи
Ярим ўрта вазн: Урош Медич (№ 12) – Кевин Холланд (№ 15)
Ўта енгил вазн: Билал Хасан – Луис Гуруле
Ярим ўрта вазн: Стивен Томпсон – Чарли Радтке
Енгил вазн: Дрю Добер – Крис Данкан
Енгил вазн: Жим Миллер – Терренс Маккинни
Ўрта вазн: Донте Жонсон – Сезар Алмейда
Енгил вазн: Жаред Гордон – Мелкизаэл Коста
Аёллар енгил вазн: Мейси Чиассон (№ 9) – Биа Мескита (№ 11)
Энг енгил вазн: Алатэн Хэйли – Хуан Диас
Енгил вазн: Эван Элдер – Самуэль Санчес

Фикрлар