UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0

02 ноя 10:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди

Таркибида тўққиз нафар эркин курашчимиз бўлган терма жамоамиз делегацияси Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатидан медалсиз қайтди.

Энг яхши натижамиз Ғуломжон Абдуллаевга тегишли бўлди. Париж-2024 Олимпиадаси совриндори бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида мағлубиятга учради. Қолган эркин курашчиларимиз биринчи ёки иккинчи босқичларда рақибларига ютқазишди. Аёллар кураши жамоамизда ҳам аҳвол шундай. 

Осиё ўйинларида иккита беллашув ўтказиб, ҳар иккисида ютқаган Разамбек Жамалов жароҳат ва унинг кетидан келган жарроҳлик амалиётлардан кейин ҳали ўзига кела олмаяпти. Шу сабаб у жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмади. -74 кг вазндаги Олимпиада чемпионимизнинг ўрнини Жавоҳир Чўлибоев эгаллади. 


Жаҳон чемпионатида қатнашган эркин курашчиларимиз:

-57 кг: Асадбек Саидтўраев

-61 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-65 кг: Машрабжон Узоқов

-70 кг: Шаҳзодбек Ярашев

-74 кг:Жавоҳир Чўлибоев

-79 кг: Мирзо Ҳайитов

-86 кг: Бобур Исломов

-97 кг: Боймурод Азимов

-125 кг: Сардорбек Холматов.  


Қўшниларимиз ушбу дунё биринчилигида совриндорлар сафидан жой олгани, Олимпиадага икки йилдан камроқ вақт қолганини инобатга олсак, бу ўйлашга арзигулик ҳолат. Мураббийлар штабини балки кўриб чиқиш керакдир. 

Юнон-рум кураши терма жамоамизда бу борада муаммо йўқ. Рустам Ассакалов ажойиб жамоа шакллантирмоқда. Классикларимиз Остонадаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг