01 ноя 17:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр
UFC’нинг энг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Жошуа Ван битта юқоридаги дивизион чемпиони Пётр Ян билан жанг ўтказишга қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ ҳозирча у ўз вазн тоифасидаги фаолиятига эътибор қаратишни исташини таъкидлади.
"Пётр Ян билан жангми? Албатта! Ҳа, агар бунинг учун муносиб вақт келса. Аммо ҳозир мен энг енгил вазн тоифасида тарих яратишни хоҳлайман. Кўрамиз, воқеалар қандай ривожланар экан", — деди Ван UFC учун Лора Санкога берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : UFC
Фикрлар