01 ноя 16:11
Янгиликлар
Велоспорт
Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди
Қозоғистон пойтахти Остонада ўтаётган "Astana Open Series" халқаро рейтинг турнирида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та медалга сазовор бўлди.
Мэдисон йўналишида Самира Исмоилова ва Асал Ризаева жуфтлиги 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон дуэти пойга давомида узоқ вақт етакчиликни сақлаб борди. Маррага 2 айланиш қолганида Асал Ризаева йиқилиб тушганига қарамай, мусобақани давом эттирди ва жуфтлик бронза медалини қўлга киритди.
Очколар бўйича гуруҳ пойгасида эса Самира Исмоилова кумуш медалга сазовор бўлди. Асал Ризаева ушбу йўналишда 4-натижани қайд этди.
Ҳавола :
Манба : velosport.uz
Фикрлар