UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0

01 ноя 13:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.


UFC Fight Night 292 оқшомининг асосий жанги енгил вазн тоифасида ўтказилди. Унда бразилиялик Ренато Мойкано австралиялик Том Ноланга қарши октагонга чиқди. Жанг бироз кутилмаган натижа билан якунига етди. Нолан UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар, рейтингда саккизинчи ўринни эгаллаб турган Ренато Мойкано устидан муддатидан олдин ғалаба қозониб, дивизионнинг ТОП-10`талигига кириш учун даъвогарга айланди. Рефери учинчи раунд ўрталарида жангни тўхтатди. 

Турнирнинг иккинчи муҳим жангида мағлубиятсиз америкалик ярим ўрта вазн вакили Жейкоби Смит ямайкалик Ренди Браунни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратиб, ташкилотдаги бешинчи ғалабасини нишонлади.

Бошқа натижалардан, россиялик Яна Сантоснинг енгил вазн тоифасида бразилиялик Луана Сантосга очколар ҳисобига кўра ютқазгани, шунингдек, аввал мағлуб бўлмаган озарбайжонлик ярим ўрта вазн жангчиси Фарман Ҳасановнинг учинчи раундда чап кўзи устидаги жароҳати туфайли америкалик Жан-Пол Лебосноян билан жанги тўхтатилиши ва техник нокаутли ғалаба рақибига тақдим этилганини айтиш мумкин.


UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Том Нолан Ренато Мойканони техник нокаутга учратди (қўл ва тирсак зарбалари) – 3-раунд, 1:28

Жакоби Смит Рэнди Браунни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (30-26, 30-26, 30-26)

Коди Дёрден Оди Осборнни очколар ҳисобига кўра енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Луана Сантос рақибаси Яна Сантосни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Жан-Поль Лебоснояни Фарман Ҳасановни техник нокаутга (шифокор қарори билан тўхтатилди) учратди – 3-раунд, 2:11


Прелим кард жанглари

Дакота Хоуп Фрэнсис Маршаллни ҳакамларнинг айри қарори билан енгди (28-29, 29-28, 29-28)

Родриго Сезинандо Теодор Берггренни техник нокаут (шифокор қарори билан тўхтатилди) – 2-раунд, 5:00

Жулиан Эрос Чон Ён Лини нокаутга (зарбалар) учратди – 1-раунд, 1:31

Закари Риз Микки Галлани очколар бўйича ютди (29-27, 29-27, 29-27)

Жозеф Кропшот Ник Кляйнни сабмишн (учбурчак) қилди – 2-раунд, 1:25

Пьер Родригес рақибаси Талита Аленкарни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)

Люсия Жабова рақибаси Таинара Лисбоани техник нокаутга (зарбалар) учратди – 3-раунд, 3:20


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг