31 окт 17:09
Янгиликлар
Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади
WBA қўмитаси қарорига кўра, рухсат томонлар ўртасидаги келишув асосида берилган. Музокараларда Мунгия ва Бектемир Мелиқўзиев жамоалари ҳам иштирок этган.
Бектемир Мелиқўзиев ушбу вазн тоифасида WBA йўналишининг мажбурий даъвогари бўлиб қолади ва Жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Қарорга кўра, Мунгия — Зон жангидан кейин мажбурий ҳимоя бўйича музокаралар бошланиши керак.
Агар Мунгия ғалаба қозонса, кейинги жангини Мелиқўзиевга қарши ўтказиши шарт. Зон ғалаба қозониб, чемпионлик мажбуриятларини қабул қилса, у ҳам навбатдаги ҳимояни ўзбекистонлик боксчига қарши ўтказиши керак.
Жанг дуранг билан тугаса ёки Мунгия камарини сақлаб қоладиган бошқа натижа қайд этилса ҳам, мексикалик боксчи кейинги титул жангини Мелиқўзиевга қарши ўтказиши лозим.
Агар Риёддаги жанг 31 октябрь куни белгиланган вақтда ўтказилмаса ва WBA алоҳида қарор чиқармаса, махсус рухсат бекор қилинади. Бундай ҳолатда Мунгия мажбурий ҳимоя жангини ўтказиши ёки камар бўйича тегишли қоидаларга амал қилиши керак бўлади.
Шу тариқа, WBA ташкилоти Мунгия — Зон жангига рухсат бериш билан бирга, Бектемир Мелиқўзиевнинг мажбурий даъвогар сифатидаги ҳуқуқини ҳам сақлаб қолди.

Фикрлар