31 окт 14:44
Янгиликлар
Футбол
Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади
Ушбу ҳафта бошида Лондонда 2026 йилги "Олтин тўп" — дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросим доирасида бошқа мукофотлар ҳам топширилди. Хусусан, дунёнинг энг яхши мураббийи мукофотини Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте қўлга киритди, унинг бошчилигида испанияликлар ЖЧ-2026да ғалаба қозонишган эди.
Жума куни, 30 октябрь куни овоз беришнинг тўлиқ якунлари эълон қилинди. Ким қанча очко тўплашга муваффақ бўлгани маълум бўлди.
Де ла Фуэнте салкам 167 очко тўплаб, "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрикени (117) 50 очкога ортда қолдирди.
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета 15 очко олди, "Астон Вилла"дан Унаи Эмери — бор-yoғи 1 очко, "Бавария" бош мураббийи Венсан Компани эса овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади.

Ҳавола :
Фикрлар