09 окт 09:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди
"DAR Team" жамоаси бош мураббийи Эдуард Базров Асу Алмабаевнинг япониялик Кёдзи Хоригучига қарши бўлажак жангига тайёргарлик қандай ўтаётгани ҳақида сўзлаб берди.
— Кеча Асу Олма-отадаги базамизда тоғ шароитидаги илк тайёргарликни бошлади. Тайёргарлик 21 кун давом этади. Бу бизнинг иккинчи йиғинимиз. Биринчиси Осетияда бўлиб ўтганди. Кейин ой охирида биз жанг ўтказиладиган жойга — Қатарга учиб кетамиз ва у ерда 23 кун бўламиз. Бу мослашиш, юкламалар, тайёргарликни якунлаш ва вазн ташлаш жараёни бўлади, — деди мураббий.
Алмабаев — Хоригучи жанги 21 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган "UFC Qatar" турнири доирасида ўтказилади. Шоу Ар-Райяндаги "Ali Bin Hamad Al Attiyah" аренасида бўлиб ўтади.

Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар