23 ноя 13:46
Янгиликлар
Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди
Хитойнинг Синдао шаҳрида Бутунжаҳон елканли спорт федерациясининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.
Унда бир нечта мамлакат федерацияларининг World Sailing’га тўлақонли аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон елканли спорт федерациясининг аъзолиги делегатларнинг 95,08 фоиз овози билан маъқулланди. Бу қарор миллий федерацияга World Sailing’нинг ривожланиш дастурларидан фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар энди Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаларида қатнашишлари мумкин.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар