23 ноя 07:01
Янгиликлар
Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди
Жей Опетайя машғулот йиғинида жароҳат олгач, Уайлдер рақибсиз қолган эди.
«Агар уларга яхши жанг керак бўлса, мен тайёрман, — дея Уайтнинг сўзларини келтиради Sky Sports. — У билан жанг қилишга анчадан бери ҳаракат қилиб келяпман ва уни мағлуб эта олишимга доимо ишонганман. Унинг зарбаси жуда кучли, ўзи бақувват, тезкор ва ҳоказо. Лекин менда ғалаба учун зарур руҳий тайёргарлик ва унга муаммо туғдирадиган услуб бор, деб ўйлайман.
Ҳозир мен бу жангдан бир ҳафта кейин бўлиб ўтиши керак бўлган жангга тайёргарлик кўряпман, — деб қўшимча қилди Диллиан. — Шунинг учун жисмоний ҳолатим яхши. Агар уларга керак бўлса, мен тайёрман — фақат айтишсин».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 декабрь куни Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилиш бўйича ҳамюртимиз Баҳодир Жалоловга ҳам таклиф берилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар