17 ноя 11:40
Янгиликлар
Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди
UFC`нинг ҳали мағлубиятга учрамаган америкалик жангчиси Томми МакМиллен гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани учун касалхонага ётқизилганди.
"Буни қаердан билдим? Ҳамма каби интернетдан. Жиннилик. Унинг аллақачон [машғулотларга] қайтгани ақлсизлик. Лекин шу билан бирга бу даҳшатли. Умид қиламанки, бу унинг учун ҳақиқий хавотирли сигнал бўлди", - деди Уайт матбуот анжуманида.
ОАВ маълумотларига кўра, 9 ноябрь куни 28 ёшли Макмиллен Скотсдейлдаги (АҚШ, Аризона штати) тунги клубнинг ҳожатхонасидан топилган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар жангчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, шундан сўнг у шифохонага етказилган.
МакМилленнинг MMA’даги рекордида 12 та ғалаба бор, улардан бештаси нокаут билан қўлга киритилган ва бирорта ҳам мағлубият йўқ.

Фикрлар