UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0

17 ноя 08:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради

Собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили россиялик курашчи Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради.

У билан бўлган можаро грузиялик жангчининг Абу-Дабида Усман Нурмагомедовнинг жамоаси билан тўқнашувига сабаб бўлган эди.

"Ахмед, биз иккимиз ҳам воқеадан кейин нима бўлганини биламиз – қўл бериб кўришгандик ва шу билан тугаганди. Лекин кейин видео тарқалди, унда сенинг оилангни ҳақорат қилганимни иккимиз ҳам кўрдик. Мен шу учунгина узр сўрамоқчиман. Бундай ниятим йўқ эди. Сен менга яқинлашиб, қўлимдан тутиб, бошқа тилда бақира бошлаганингда, ким эканингни ҳам билмасдим. Биз бу воқеага нуқта қўйишимиз керак. Бизнинг кўп умумий дўстларимиз бор. Агар учрашмоқчи бўлсанг, менга тўғридан-тўғри ёз", — деб ёзди Двалишвили ижтимоий тармоқда россияликка мурожаат қилиб.

Ўтган ҳафта Мераб Двалишвили ва Усман Нурмагомедовнинг меҳмонхона холлидаги учрашуви жамоалар ўртасида оммавий муштлашув билан якунланганди, унда иштирок этган барча Абу-Даби полицияси томонидан ҳибсга олинган эди.

Жанжалнинг бошланишида айбдор деб топилган Россия жамоасининг олти нафар вакили олти ойдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди, Двалишвили ва унинг дўсти Саба Лазишвили эса жарима тўлаш билан қутулиб қолишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг