16 ноя 17:49
Янгиликлар
Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
У ижтимоий тармоқларда таъсирли хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди.
"16 йил. Шу 16 йил давомида мен миллий терма жамоага бор кучимни бердим… Менимча, барча мумкин бўлган ҳис-туйғуларни бошдан кечирдим… Ажойиб жамоадошлар билан бирга ўйнаш насиб этди, улардан доимо миннатдор бўламан. Барчага раҳмат айтмоқчиман…
Шунингдек, мени олға ундаган ва менга ишониб, жамоага фойда келтиришимга имкон берган барча мураббийларга ҳам ташаккур билдираман… Бу гўзал йўл бўлди ва мен унинг ҳар бир лаҳзасидан завқландим.
Жамоамизни қўллаб-қувватлаганингиз учун бельгиялик мухлисларга раҳмат… Тўртта Жаҳон чемпионати ва учта Европа чемпионатида ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилганимдан фахрланаман…
Бу лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман. Терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим — кўнглим хотиржам. Бу ажойиб бўлди. Бу зўр бўлди. Миннатдорман. Раҳмат", – деб ёзди Лукаку ижтимоий тармоқларда.
Фикрлар