UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:40Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0

16 ноя 11:40
Янгиликлар

Футбол

Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади"

Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес-Альмейда Португалия ва Марокаш билан биргаликда мезбонлик қилинадиган ЖЧ-2030 финал учрашувини фақат Испания қабул қилиши кераклигини таъкидлади.

Аввалроқ Марокаш ҳал қилувчи баҳсни Касабланкадаги янги стадионда ўтказишга эришиш учун ҳаракат қилаётгани хабар қилинган эди.

"Финал шу ерда ўтиши шарт. Ариза Испания ва Португалиядан чиққан, шундан сўнг бизга Марокаш қўшилган. Шу билан бирга, ўйинлар бошқа мамлакатларда (Уругвай, Аргентина ва Парагвайда) ҳам бўлиб ўтади.

Наҳотки испан футболи қилаётган шунча ишлардан кейин биздан финални тортиб олишмоқчи бўлса? Эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз, олимпия жамоамиз муваффақиятлари ҳамда Европа чемпионатидаги иштироклардан сўнг кимдир энг яхши стадионлар, ривожланган инфратузилма ва йирик тадбирларни ўтказиш тажрибасига эга шаҳарни финалдан маҳрум этишга журъат қила оладими?

Испан футболига бу борада рад жавобини бериш — майдакашлик. Ҳисоблайманки, жаҳон чемпионати финалига Испания мезбонлик қилиши лозим. Агар бундай бўлмаса, турнирни ташкил этишда қандай роль ўйнаётганимиз ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Биз Португалия билан биргаликда ариза тайёрлаганмиз, бизда энг яхши инфратузилма мавжуд. Объектларни баҳолашдан сўнг ФИФА бизга, хусусан, "Сантьяго Бернабеу" ва "Метрополитано" стадионларига энг юқори баҳоларни берди. Қолаверса, биз жаҳон чемпионларимиз. Яна нимани исташ мумкин?

Бу Испанияга нисбатан очиқдан-очиқ ҳақоратдир. Марокашга ачинаман, лекин менимча, ҳамма нарсанинг чегараси бор. Финал Мадридда ўтса хурсанд бўлардим ва шаҳримиз номзодини ҳимоя қиламан. Мадрид ҳал қилувчи баҳсни қабул қилиши керак. Аммо бу Мадрид бўлмаган тақдирда ҳам, фақат ўз вариантимда туриб олмайман — майли, финал Испанияга, бу ҳолатда Барселонага насиб этсин", — деди Мартинес-Альмейда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг