16 ноя 08:34
Янгиликлар
19 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди
Мусобақа бош соврини бироз кутилмаганда дунёнинг учинчи ракеткаси Мирра Андреевага насиб этди. Россиялик 19 ёшли иқтидор эгаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган украиналик Элина Свитолинани 7/5, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бир соату 34 дақиқа давом этган баҳсда Свитолина эйс зарбасини амалга ошира олмади, 4 та қўшхатога йўл қўйди. Андреева 2 та эйс зарбасини ижро этиб, 5 та қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик 6 га 3 кўринишида Мирра фойдасига бўлди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Андреева устунлик қилмоқда - 3:1. Россиялик гуруҳ босқичида ҳам Свитолинани таслим этган эди.
Мирра Андреева фаолитияда илк бор WTA Якуний турнирида чемпион бўлди. У бугун эълон қилинадиган янгиланган WTA рейтингида дунёнинг иккинчи ракеткасига айланади.
Индиан-Уэллсдаги муваффақиятли иштирок Андреевага 1000 рейтинг очкоси ҳамда 3 миллион 370 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули тақдим этди. Вице-чемпион Элина Свитолина эса 800 рейтинг очкоси ҳамда $ 1,28 млн мукофот пули ишлаб олди.

Фикрлар