UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

15 ноя 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа"

Чемпион Кайла Харрисоннинг UFC 334 турнирида икки вазнда собиқ чемпион Аманда Нуньес устидан қозонган ғалабаси жангчилар орасида турли хил фикрларни уйғотди.

Жамоатчилик иккига бўлинди: бир томон енгил вазн тоифасидаги чемпионликни ҳимоя қилган америкаликнинг маҳоратини тан олса, иккинчи тараф бразилияликнинг икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган дзюдочи билан партерда курашишга қарор қилганидан ҳайратда қолди. Натижада, тўртинчи раундда орқадан бўғиш орқали мағлуб бўлди.


Мэтт Браун: "Аманда бу жангда ўзи ютқазди. Тарихдаги энг ёмон жанговар режа".

Билли Куарантилло: "Менимча, Аманда Нуньес бу жангдаги ғалабани ўзи қўлдан бой берди".

Майрон Сантос: "Жиддий айтаман, сўзим йўқ. Нега, Аманда, нега?"

Валентина Шевченко: "Табриклайман, Кайла! Ажойиб жанг, тўғри тактика! UFC 334`нинг ҳақиқий асосий воқеаси!"

Генри Сехудо: "Мен сизларга Кайла сабмишн орқали ғалаба қозонишини айтган эдим!"

Коди Дёрден: "Кайла, шубҳасиз, тарихдаги энг буюк жангчи!"

Дастин Жейкоби: "Бу чинакам жанг бўлди! Иккала қиз ҳам бор кучини сарфлади ва ғалаба қозониш учун улкан ирода кўрсатди! Сизларга, хонимлар, таъзим қиламан! Эркакми ё аёлми, Кайла Харрисон энг бардошли жангчилардан бири! Таъзим, чемпион!"

Азамат Бекоев: "Кайла — темир хоним!"

Крис Киборг: "Табриклайман, Кайла! Агар ярим енгил вазнда "рақс"га тушиш учун рақиб қидираётган бўлсанг, мен ўшаман!"

Бретт Окамото (ESPN): "Бу жангни шунчалик узоқ кутдик, натижада Аманда Нуньес ўзнинг асосий устунликларидан ўзини маҳрум қилганини кўрдик. Албатта, Кайла Харрисонга ташаккур билдириш керак, лекин мен бошқача жангни кўришни жуда хоҳлардим".

Аарон Бронстетер (Sportsnet): "Харрисон Нуньеснинг навбатдаги хатосидан фойдаланиб, унинг бўйин соҳасини эгаллаб олди ва номдор рақибасини таслим этди. У енгил вазн тоифасидаги мутлақ чемпион бўлиб қолди. Бугун Харрисон ҳақиқий йиртқич бўлди. У яхшироқ эканлигини исботлади ва улкан жангчилик интеллекти ва бардошлиликни намойиш этди".

Дэнни Сегура (MMA Junkie): "Кайла Харрисон Аманда Нуньесни таслим бўлишга мажбурлади ва UFC камарини ҳимоя қилди. Харрисон ҳеч нарсага рози эмас, фақат олдинга интилади. Сизлар олдингизда энг юқори даражадаги ғолиб турибди. У 2018 йилда ММАда чиқишларни бошлаганидан бери шу лаҳза ҳақида гапириб келган".

Дэниел Рубинштейн: "Агар мутлақо энг ёмон жангчилик интеллекти ҳақида гапирадиган бўлсак, мана у. Ақлбовар қилмас режа. У ўзига-ўзи мураббий сифатида режани пухта тузди ва бу унга ғалаба келтирди".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг