UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0

16 ноя 08:03
Янгиликлар

Шахмат

Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 650 000 АҚШ долларини ташкил этувчи янги форматдаги нуфузли турнирда плей-офф жуфтликлари маълум бўлди.

Уч хил вақт назорати, 24 нафар иштирокчи 11 кун давомида Total Chess World Championship Tour бош соврини учун баҳс олиб бормоқда. Гроссмейстерлар 4 та гуруҳга бўлиниб, Fast Classic форматида курашга киришишди. Беш кун давом этган баҳсларда гуруҳ босқичидаги ғалаба учун 3, дуранг учун эса 1 очко берилди. 

Афсуски, Нодирбек Абдусатторов "А" гуруҳидаги учрашувларни ўта омадсиз ўтказди ва якунда олти иштирокчи орасида сўнгги 6-ўринни эгаллади. Кеча гуруҳ босқичининг сўнгги куни у америкалик Эндрю Ҳонгга қарши ўтказилган ҳар икки партия учрашувида ҳам дурангга имзо чекди. 

Тўққиз очко жамғарган Нодирбек гуруҳ аутсайдери сифатида саралашни якунлади. Бу гуруҳда 15 очко билан биринчи ўринни эгаллаган Алиреза Фирузджа 1/2 финалга йўл олди. Унинг финал остонасидаги рақиби АҚШ вакили Фабиано Каруана бўлади.     

Энди 24 шахматчи олтита сеткада якуний ўринлар учун курашади. Чемпион 1-сеткада аниқланади: Максим Ваше-Лаграв Аниш Гирига, Алиреза Фирузжа эса Фабиано Каруанага қарши ўйнайди. Қолган сеткаларда 5–24-ўринлар тақсимланади.

Нодирбек Абдусатторов 6-сеткада ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа билан тўқнашади. Бу сеткада 21–24-ўринлар аниқланади. Ушбу плей-офф босқич ўйинлари эртага бошланади. Унда шахматчилар бир-бирига қарши блиц, рапид ва Fast Classic форматларида ўйнайди. Мусобақа 20 ноябрь куни якунланади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси — 650 000 АҚШ доллари. Турнир ғолиби 80 000 долларни қўлга киритади. 2027 йилда расман йўлга қўйиладиган Total Chess жаҳон чемпионати турининг илк синови айнан Будапештда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг