16 ноя 11:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди
Бу ҳақда Мексиканинг Izquierdazo нашри WBA Президенти Хильберто Мендозага таяниб хабар берди.
"Мунгия ва Мелиқўзиев жамоаларига келишувга эришиш учун 13 декабргача 30 кун мухлат берилган. Келишув бўлмаса, жанг 60/40 тақсимот билан ким ошди савдосига қўйилиши мумкин", дейилади манба хабарида.
Мексикалик Хайме Мунгия ҳозирда супер ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади. Ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев эса ушбу йўналишда камар учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди.
Ҳавола :
Манба : izquierdazo.com
Фикрлар