UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:40Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0

16 ноя 11:40
Янгиликлар

Футбол

Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди

Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми гуруҳ босқичи 6-тури доирасида Англия терма жамоасига қарши кечган ва англияликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган уй учрашувини сарҳисоб қилди.

"Дастлабки 30 дақиқада улар бизнинг ўйин темпимизни бузишди ва яхшироқ ҳаракат қилишди. Аммо мен аввалроқ, мағлуб бўлмаётганимизда айтган иборамни яна такрорлайман: "Энг яхшиси ҳали олдинда". Томошабинлар бизга тақдим этган қўллаб-қувватлаш юқори даражада бўлди ва мен уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Англия терма жамоасининг бугунги ўйини биз босиб ўтган йўл нақадар қийин бўлганини кўрсатди. Мағлубиятсиз серияни сақлаб қолиш учун курашишимизга тўғри келди ва бугун бизнинг эмас, уларнинг куни эди — бироқ биз мағлубиятда ҳам, ғалабада ҳам ўзимизни бир хил тутишга ҳаракат қиламиз. Муваффақият қозонганимизда қандай бўлган бўлсак, ютқазганимизда ҳам шундай қолишга интиламиз. Яхши, биз мағлубият аччиғини камдан-кам ҳис қилганмиз, аммо ўз қадр-қимматимизни сақлаб қоламиз; қатъиятимизни йўқотмаймиз — март ойида бизни чорак финал кутмоқда ва биз ушбу плей-оффга ғалаба қозониш ҳамда турнирни ютиш вазифаси билан чиқамиз.

Барчанинг Испанияни мағлуб этишни исташи — бу мақом кўрсаткичи. Бу "финал" эди ва бундай учрашувларда хатосиз ҳаракат қилиш, оптимал ҳолатда бўлиш зарур, акс ҳолда Англия, Франция, Португалия ёки Италия каби рақиб бундан фойдаланиб кетиши мумкин.

Мен кейинги ҳафтада футболчиларим билан яна учрашишни хоҳлардим, чунки ҳозир кийиниш хонасида хафа бўлиб ўтирган ўйинчилар бўлса, яқин кунларда уларга: "Йигитлар… нималарга эришганингиз кўламини, бу нақадар қийин бўлганини ва бундан қанчалик фахрланишингиз кераклигини англаб етинг", деб айтиш имкониятига эга бўлишни истардим. Аммо энди март ойигача кутишимга тўғри келади", — дейди де ла Фуэнтенинг сўзларини УЕФА расмий сайти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг