16 ноя 15:48
Янгиликлар
Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи
Бу ҳақда “The Telegraph” хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳам ҳимоя марказида, ҳам чап қанотда ўйнай оладиган 26 ёшли нигериялик футболчи идеал номзод сифатида кўриляпти. Унинг "Фулхэм" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди, бироқ клубда битимни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. Агар "дачачилар" 2027 йил январгача янги келишувга эришмаса, "Юнайтед"нинг таклифини кўриб чиқишга мажбур бўлади.
"Юнайтед" мавсумни ўта ёмон бошлади: жамоа Премьер-лигада 18-ўринда бормоқда ва барча турнирларда 30 та гол ўтказиб юборди — бу Европанинг топ-5 лигалари клублари орасидаги энг ёмон кўрсаткич. Шу боис ҳимоя марказини кучайтириш Почеттинонинг илк трансфер ойнасидаги асосий вазифаси бўлади.
Почеттино январдаги трансферлар учун молиявий ёрдам олиши кутилмоқда. Бассидан ташқари, "Юнайтед"нинг шорт-листидан "Брентфорд" ҳимоячиси Натан Коллинз ҳам ўрин олган.
Басси 2026/27 йилги мавсум 12 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар